Линклар

Мексикада бангфурушлар ҳақида ёзган журналист ўлдирилди


Мексикада уюшган жиноятчилик ва наркокартелларнинг ўзаро адовати ҳақида ёзиб юрган журналист Марко Антонио Авила ўлдириб кетилган.

У пайшанба куни номаълум кишилар томонидан ўғирлаб кетилганди.

Мексикалик журналистнинг қийноқ асоратлари бўлган жасади мамлакат шимолидаги йўл ёқасида топилган. Айтилишича, унинг ёнида наркокартеллардан бирининг номидан ёзилган таҳдидли мактуб бўлган.

Сўнгги бир неча йил мобайнида Мексикада ўн минглаб одам наркокартеллар ўртасидаги кураш қурбонига айланган. Ўтган ҳафтада Монтеррей шаҳри яқинида қопларга солинган 37 кишининг жасади топилганди. Ундан аввалроқ Мексика шарқида уч журналист ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG