Линклар

logo-print

Ўзбекистон қарз эвазига электровозлар сотиб олади


Тошкент темирйўл вокзали.

Тошкент темирйўл вокзали.

Хитой Ўзбекистонга 11 та электровоз сотиб олиш учун қарз беради. Бу ҳақдаги шартнома ўтган ҳафтада Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Хитойнинг “Эксимбанк”и ўртасида имзоланган.

Узинформ агентлигининг “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, биринчи электровоз шу йил охирида етказиб берилади.

Маълумотларга кўра, локомотивлар паркини янгилаш тадбири умумий қиймати 46 миллион АҚШ долларини ташкил қилган “Тоштемирлойиҳа” лойиҳаси асосида амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида 2011 йилда Хитой электровозсозлик ширкатлари иштирокида танлов асосида савдо ўтказилган. Бу танловда 11 та юк электровози етказиб беришни таклиф қилган CNTIC-CNRDLRC консорциуми ғолиб бўлган.

2011 йил 1 декабрида мазкур консорциум билан бўлиб ўтган музокаралар якунида 11 та электровоз етказиб бериш учун 44 миллион 390 минг долларлик тижорат шартномаси имзоланган.
XS
SM
MD
LG