Линклар

logo-print

Москвада муҳожирлар тўқнашди


Полиция томонидан 79 муҳожир ушланган.

Полиция томонидан 79 муҳожир ушланган.

Кеча кечқурин Москва марказида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув келиб чиқди.

Бу ҳақда Интерфакс агентлиги Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб хабар тарқатди.

Жанжал пайти икки киши жароҳатланган, улардан бири шифохонага ётқизилган.

Москва полицияси 79 кишини ҳибсга олган. Кейинчалик улар қўйиб юборилган.
XS
SM
MD
LG