Линклар

logo-print
Бугун тунда Бишкек шаҳрида журналист Генадий Павлюкка ўрнатилган ёдгорлик ўғирлаб кетилди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ўғрилар ёдгорликни бронзадан қилингани учун ўғирлаган бўлиши мумкин.

Иброхим Рустамбек тахаллуси билан президент Бакиев ва унинг оиласи кирдикорларини фош қилувчи мақолалар ёзган Генадий Павлюк 2009 йилнинг 16 декабрида Олмаотадаги кўпқаватли уйлардан бирида ваҳшиёна тарзда ўлдирилган эди. У ўлдирилишидан бир оз аввалроқ қирғиз мухолифати матбуотини бирлаштирган янги лойиҳага раҳбарлик қилишни режалаштирган эди.

Павлюкка ёдгорлик ўтган йилнинг феврал ойида мухолифатдаги “Ата Мекен” партияси томонидан ўрнатилган эди.
XS
SM
MD
LG