Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 4 миллиард долларлик газ-кимё заводи қурилади


Ўзбекистоннинг Сургил газ конлари ҳудудида умумий қиймати 4 миллиард АҚШ долларини ташкил қилувчи газ қазиб олиш ва нефт-кимё заводи қурилади.

Ушбу лойиҳа учун Хорижий банклар консорциумидан 2,54 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит олиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Ҳаражатларнинг қолган қисмини "Uz-Kor Gas Chemical” Ўзбекистон- Корея қўшма корхонаси (KOGAS), “Honam Petrochemcial” ва “STX Energy” компаниялари ҳамда Ўзбекнефтегаз ширкати қоплаши айтилмоқда.

2016 йилгача қуриб битказилиши режалаштирилган мазкур завод 4,5 миллиард куб метр газ, 400 минг тонна ўта зич полиэтилен, 100 минг тонна полипропилен ва 110 минг тонна пиролиз бензини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG