Линклар

logo-print
Бугун Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат тизими ва таркибига оид фармонни имзолади.

Рашид Нургалиев Ички ишлар вазири лавозимидан олинди. Унинг ўрнига Москва Ички ишлар бошқармаси собиқ бошлиғи Владимир Колоколцов тайинланди.

Сергей Лавров Ташқи ишлар вазири, Анотолий Сердюков Мудофаа вазири, Антон Силуанов Молия вазири, Александр Коновалов Адлия вазири ва Виталий Мутко Спорт вазири лавозимида қолдирилди.

Бош вазир ўринбосарлари сони олдингидай етти нафар қилиб белгиланди.

Игор Шувалов Бош вазир биринчи ўринбосари етиб тайинланди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги иккига ажратилиб, Вероника Скворцова Соғлиқни сақлаш вазири, Максим Топилин Ижтимоий ривожлантириш вазири бўлди.
XS
SM
MD
LG