Линклар

logo-print

Ўзбекистон расмийлари мамлакат аҳолисининг 30 миллионга яқинлашгани ҳақида тез-тез баëнот берадилар. Аҳолини рўйхатга олиш жараëни охирги марта 1989 йилда амалга оширилган бу мамлакатда қандай қилиб аҳоли сони ҳақида аниқ гапириш мумкин¸ дейди Озодликка сим қоққанлардан бири.

“Сўконғич оқсоқолнинг танобини тортиб қўядиган борми?”

дейди Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Наврўз қишлоғидан қўнғироқ қилган 20 яшар Дадахон Сафаров.

- Яккабоғ туманининг Наврўз деган қишлоғи бор. Шу қишлоқнинг ўртасидан шўр сувларни қочириш учун зовур кавланган эди олдин. 2 метр чуқурликда эди. Энди шуни давлат планига қўйган. Чуқур қилиб катта қилиб келаяптида. Одамлар рухсатсиз зовур атрофида иморат қуриб ташлаган эди. Экскаваторлар келиб ўта олмагандан кейин можарога айланиб кетдида.

Ҳоким муовини, бошқалар келди, одамлар “уйни бузмаймиз” дегандан кейин охири ҳокимнинг ўзи келди. Ўзи келгандан кейин одамларнинг уйларига зарар етказмай тупроқни машиналар билан ташқарига чиқариб кетдида. Лекин Наврўз фуқаролар йиғинининг раиси Муҳаммадиев Олим билан ҳоким тортишиб қолди. Ҳоким “Мен сенга неча марта айтганман қарагин, ташкиллаштиргин деб. Келмагансан. Қарамагансан” деган эди, раис ҳокимга қараб “Нимага ҳақоратлайсан мени? Фалон вазирликда оғайним бор” деб, бизларнинг уйнинг олдида бўлаяптида бу воқеалар.

Ҳокимга “Кўрдингизми уйни? Хароба уй. Дадамиз икки йил олдин вафот этиб кетган” дедик. Онамга қараб “Опа, сизлар ëрдам пули олаяпсизларми?” деди. “Йўқ” деди. Кейин ҳоким фуқаролар йиғинининг раисини баттар сўкиб кетди. Бирпасдан кейин ҳоким кетди. Фуқаролар йиғинининг раиси онамга қараб “Сенинг фалонингга фалон қилай қанжиқ. Нима учун мени ҳокимга чақасан? Сени қуритаман тухуминг билан. Уруғинг билан йўқ қиламан. Менинг фалон вазирликда оғайниларим бор” деб ҳақоратлаб, охири мен чидай олмай болтани олиб “Ҳозир чопиб ташлаймен сени” деб югурган эдим посбон менинг қўлимдан ушлаб қолди.

Кейин фуқаролар йиғинининг раиси қочиб кетди. Қаранг икки ой олдин президентнинг нимасини кўрган эдик телевизорда. “Аризаларни текширинглар. Халқнинг оҳи-зорига етинглар” деган гапни гапирган эди. Менинг айнан мана шу гапимни президентга етказишингларни сўрайман. Посбон қўлимдан ушламаганида чопиб ташлардим. Мен ëш йигитман ҳали.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- Ëшим 20да.

Озодлик: Овозингиз 50 яшар одамнинг овозидайку.

- Шамолладим. Бўғилиб ëтибди¸ ҳозир. Илтимос, айнан мана шу гапнинг президент қулоғига етишига ҳаракат қилинглар. Жазоламаса бўлмайди буларни. Вазирликда одамим бор деб одамларни ҳақорат қилаверса, ураверса, сўкаверса, президентнинг одамлари қилаверса, ҳокимнинг одамларни қилаверса, биз қаëққа борамиз. Кимга дод деймиз, дейди яккабоғлик Дадахон Сафаров.

Ўзбекистон аҳолиси 30 миллионми?

деб савол қўяди қибрайлик пенсионер Ғофир ота. Отахон Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмагани боис Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон аҳолиси 30 миллиондан ошди” деган гапларини шубҳа остига олади.

- Ўзбекистон халқини мана 30 миллион деб беришаяпти. Мана президентимиз ҳам айтдилар Москвада. Шу 30 миллионни ҳеч ким ҳисобламаган бўлса, перепис население қилмаган бўлса, бултурми Хитой қилди. 1,5 миллиардлик Хитой перепис население қилди, Россия қилди. Бизларда қилинмаганку. Қаердан олаяпти бу рақамни? Бу президентни ҳам алдашаяптими дейманда.

Мен яқинда Бухорога бордим. Бухоро еврейлари борку, 10та хонадон қолмабди. Союз пайтида Бухоронинг тўртдан бири яҳудийлар эди. Немислар кетди, греклар кетди, қрим татарлари кетди, қозоқлар кетди. Кечами ўтган кунми подряд икки кун Тошкент метросига тушиб, анчадан бери тушмас эдим, бирорта ўрис топмадим. СССР пайтида 100та ўрис, 5та ўзбек бўларди метрода. Ўзбекистондан чиқиб кетиш жуда кўп.

1990 йилда Ўзбекистон компартиясининг 20 съездида президентимиз 22 миллион халқ бор деган эди. 22 миллиондан 5 миллиони кетган бўлса, 17 миллион қолади. Қанақа қилиб 30 миллион бўлиб қолди деб ҳеч ақлим етмаяптида. Ўзбекистон халқи 30 миллион эмас. Россия ривожланмаяпти, Украина кўпаймаяпти. Ўрта Осиëда мана чудо мамлакат, қозоқларни чудо мамлакат дейди, кўпайиш йўқ. Қанақа қилиб Ўзбекистион 30 миллион бўлиб қолган шунга ақлим етмаяпти. Агар шунга жавоб берадиган статистлар, масъул ходимлар бўлса, менинг телефонимни беринг. Мен гаплашаман шулар билан бориб, дейди қибрайлик Ғофир ота.


**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG