Линклар

logo-print

Салом Озодлик. Сизларга бу суратларни Жанубий Кореянинг Улсан шаҳридан жўнатдим.

Улсан шаҳрига 2006 йилда келганман. У пайтларда бу ерда ўзбеклар деярли йўқ эди.

Охирги пайтларда бу ерда ўзбеклар кўпайиб қолди.

Дунëга машҳур Hyundai заводи жойлашган Улсан шаҳрида заводлар жуда ҳам кўп.

20 май куни бу шаҳарда маданий фестивал бўлди.

Туркия, Япония, Хитой, Мўғулистон, Россия, Покистон, Ҳиндистон, Перу, Вьетнам, Ўзбекистон қатнашган фестивалда турли хил миллий кийимлар намойиш қилинди.

Фестивалда мен Ўзбекистондан олиб келган миллий нарсаларимизни намойиш қилдим, ўзбекча рақсга тушдим.

Бундан ташқари ҳар бир давлат миллий таомлари тайëрланди.

Фестивал давомида Корея тарихи билан боғлиқ саволларга тўғри жавоб берганларга пул мукофоти топширилди.


******************************************************

Минг бор эшитгандан, бир бор кўрган яхши!

Сиз ҳам Озодлик радиосига фото ва видеоларни ozodlikmail@gmail.com электрон почта манзилига юборинг ёки биз билан Skype орқали алоқага чиқинг.

Озодликнинг Skypeдаги номи: OzodSkype

Бундан ташқари Озодликка хабар етказиш учун +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамларига SMS юборишингиз ва қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ўзбекистонда "Озодлик"ка Mirob.INFO прокси сайти орқали киринг.

Бу адресни яқинларингизга юборинг!

БУ ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА БИЗГА АЙТИНГ ВА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
XS
SM
MD
LG