Линклар

logo-print
АҚШ сенати Эрон нефт секторига нисбатан қатор иқтисодий санкциялар жорий қилиш бўйича янги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Мазкур санкциялардан мақсад Эронга тегишли ширкатлар билан шартномаларни бекор қилиш орқали Теҳронни нефт сотишдан тушадиган даромаддан маҳрум қилишдир.

Янги чора-тадбирлар Эрон нефт-газ ширкати билан шартнома тузган корхоналарга қарши санкцияларни кучайтиради. АҚШ вакиллар палатаси мазкур қонун лойиҳасининг ўз версиясини қабул қилган ва эндиликда Сенат ҳамда Конгресснинг қуйи палатаси бу масала бўйича ягона позиция ишлаб чиқиши лозим.

Ғарб мамлакатлари Эронни ядро қуроли яратишга уринаётганини тахмин қилади. Теҳрон эса бу айбловларни мунтазам равишда рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG