Линклар

logo-print
БМТ Хавфсизлик кенгаши душанба куни Ал-Қоида томонидан Яман пойтахтида амалга оширилган террорчилик хуружини қоралади. Сана шаҳрида худкуш томонидан амалга оширилган портлашни кенгаш “оқлаш мумкин бўлмаган жиноят” дея талқин қилди.

21 май куни президент саройи олдида уюштирилган ҳужумда қарийб 100 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 400 га яқин киши жароҳатланганди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши террорчиликни замонанинг энг жиддий таҳдидларидан бири, деб атади ва унинг ҳар қандай кўринишга қарши астойдил кураш олиб борилишини таъкидлади.

Яманнинг янги президенти Мансур ал-Ҳодий лавозимига киришганидан буён Санада амалга оширилган энг катта террорчилик хуружи деб эътироф этилган бу ҳужумни аввалроқ БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам қоралаб чиққан ва ҳодиса айбдорларини жазога тортишга чақирганди.
XS
SM
MD
LG