Линклар

2011 йилда Россиядан Ўзбекистонга юборилган шахсий пул жўнатмалари ҳажми 4,9 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда душанба куни Россия Марказий банки маълумот тарқатди.

Шунингдек, ўтган йили Россиядан Тожикистонга 2,75 миллиард доллар, Қирғизистонга 1,4 миллиард доллар, Қозоғистонга 290 миллион доллар, Туркманистонга эса 22 миллион доллар юборилган.

Россия Марказий банки маълумотига кўра, Ўзбекистон Россиядан юборилган пул жўнатмалари бўйича нафақат Марказий Осиё мамлакатлари ичида, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам пешқадам бўлган.

2011 йилда Россиядан МДҲ мамлакатларига қарийб 17 миллиард доллар жўнатилган.
XS
SM
MD
LG