Линклар

Халқаро пул ўтказиш тизими UNISTREAM Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди.

Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, тизимнинг Тошкентда жойлашган бош ваколатхонаси қатор вазифалар, жумладан, мувофиқлаштириш ва операциялар билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал қилади.

Ўзбекистонда UNISTREAM пул ўтказиш тизими тўққиз йил олдин йўлга қўйилган. Ҳозир республикада тизимнинг 1200 та шохобчаси бор.

Фақат Тошкентнинг ўзида UNISTREAM нинг 250 та, Самарқандда қарийб 80 та, Наманганда 60 та, Бухоро ва Андижонда 50 тадан шахобчаси ишламоқда.

Хорижда ишлаётган ўзбекистонлик мухожирлар Ўзбекистонга пул ўтказишда Western Union, MoneyGram, UNISTREAM, Contact, InterExpress, Migom ва "Почта России" сингари халқаро пул ўтказиш тизимларидан фойдаланиб келади.

Россия Марказий банкининг 21 май кунги маълумотига кўра, 2011 йилда фақат Россиядан Ўзбекистонга юборилган шахсий пул жўнатмалари ҳажми 4,9 миллиард долларни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG