Линклар

logo-print
АҚШ Президенти Барка Обама НАТО Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш вазифасини келаси йил ўртасида маҳаллий кучларга топширишини маълум қилди.

Обама халқаро кучлар 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилганидин кейин ҳам НАТО маҳаллий хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш ишларини давом эттиришини қўшимча қилди.

НАТОнинг Чикагодаги саммитида сўзлаган АҚШ президенти НАТО “Афғонистондаги урушни масъулиятли тарзда якунлаш режаси борасида якдил экани”ни урғулади.

Барак Обама Афғонистондаги халқаро кучларга юкларни Покистон ҳудуди орқали транзит қилишга оид Осиф Али Зардорий билан ўтказилган музокаралар натижасиз якунланганини маълум қилди.

Ўтган йил ноябрида НАТО учқичи Афғонистон чегараси яқинида амалга оширган ҳужум оқибатида 24 нафар Покистон ҳарбийси ҳалок бўлиши ортидан Исломобод мамлакат ҳудуди орқали транзит йўлини ёпиб қўйган.
XS
SM
MD
LG