Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Яманда Ал-Қоида амалга оширгани иддао қилинган террор ҳужумини “кескин қоралади”.

Душанба куни пойтахт Санаа шаҳрида уюштирилган ҳужумда юзга яқин аскар ҳалок бўлган, юзлаб одам жароҳатланди.

Хавфсизлик кенгаши рўй берган воқеани "оқлаб бўлмайдиган террор” ҳужуми дея атади.

Ундан олдин БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам ҳужумни қоралаб, унинг учун масъул бўлган шахслар жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлади.

АҚШ Президенти Барак Обама Қўшма Штатлар Ямандаги Ал-Қоида террор ҳуружлари кучаяётганидан ташвишда эканини баён қилди.
XS
SM
MD
LG