Линклар

Марказий Осиë, хусусан, Ўзбекистондаги визуал санъат ривожи ва таназзулини рассомлар призмаси орқали кўрсатиш мақсадида Озодлик ижодий жамоаси “Туркистон рассомлари” рукнини эътиборингизга ҳавола қилади.

Санъатнинг ëпиқ режимлар моҳиятига қарши эканлигини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг унутилган рангтасвир усталари ҳаëтидан ҳикоялар айтишга жазм қилдик.

Нима учун муҳим

Совет даврида Ўзбекистонда рассомларнинг катта плеядаси ўртага чиқди. Совет даврида етишган рассом Абдулҳақ Абдуллаев чизган портрет Италиядаги Уффици галереясидан шарафли ўрин олди. Бу ўзбек портрет санъатининг Европадаги эътирофи бўлди.

Рассом Абдулҳақ Абдуллаев

Рассом Абдулҳақ Абдуллаев

Кейинги 20 йил ичида Ўзбекистонда юз берган ëпиқ жамиятга қараб кетиш тамойили боис бу рассомлар бефарқ муносабат билан юзма-юз қолишди.

Ўзбекистон рассомлар бошпаноҳи

Ўзбекистон Совет Иттифоқи рассомлари учун ўзига хос ҳудуд бўлган.

1920-37 йилларда Совет Иттифоқида модерн рассомларга қарши кураш бошланганида, кўп рассомлар Ўзбекистонга келиб репрессиялардан, очлик ва муҳтожликдан қутулиб қолишди.

Улар яратган санъат Туркистон авангарди деган ном остида санъат тарихига кирди.

1941- 45 йилларда жуда кўп рассомлар, хусусан, яҳудий расссомлар Тошкентга эвакуация қилинди.

Улар Иккинчи жаҳон уруши давридаги қийинчиликлардан шу тариқа бешикаст қолишди.

1950- 1971 йиларда Совет мафкураси формализм ва абстаркт санъатга қарши кураша бошлади.

Москва ва Ленинграддаги модерн рассомлар асарлари нобуд қилинди. Айнан шундай пайтда бу асарларни сақлаб қолиш ўзбекистонлик коллекционер Савицкий зиммасига тушди.

Савицкий Нукусда музей очиб авангард санъат асарларини нобуд бўлишдан сақлаб қолди.

Бенков билим юрти рассомлар сандони

Ўзбекистонда Совет Иттифоқидаги иккита санъат билим юртидан биттаси борлиги ва санъат олийгоҳлари ташкил қилингани боис қисқа вақт ичида 500 дан зиëд рассомлар етишиб чиқди.

Бу рассомлардан бири Рустам Ҳамдамов ҳаётлик пайтида асарлари Эрмитажга сотиб олинган дунëдаги ягона ижодкордир.

Тошкент рассомлик институтини ҳатм қилган Темур Бекмембетов Ҳоливудда ишламоқда.

Ўзбек рассомларининг кўпчилиги бугун Ўзбекистонда, бир қисми Исроил ва АҚШ, яна бир қисми Европа ва Россияда ижод қилмоқда.

Туркистон рассомлари галереяси

Озодлик Туркистон рассомлари деган виртуал галерея очди.

Бу ерда ўзбек рангтасвири ҳақидаги мунаққидлар мақолаларига ҳам ўрин берилади.

Рукннинг ҳар бир варағи бир рассом ижодига бағишланади.

Бу рассомнинг ҳаëти ва асарларидан намуналар берилади. Имкон қадар аудио ва видео лавҳалар қўйилади.

Ўзбек рассомларининг Ғарб визуал санъатига интеграциясияси ҳақидаги мақолаларга ҳам ўрин берамиз.
XS
SM
MD
LG