Линклар

logo-print
Бирдамлик ҳаракати НАТО саммити бўлиб ўтаётган Чикаго шаҳрида 20 май куни митинг ва “Қуллар мамлакати ҳақида” номли теартлаштирилган тадбир ўтказди.

АҚШда сиёсий бошпана олган Бирдамлик раҳбари Баҳодир Чориев норозилик акцияси арафасида Uznews.net Интернет нашрига, тадбирдан мақсад АҚШ Афғонистондаги уруш туфайли дунёдаги энг репрессив режим билан ҳамкорлик қилаётганига эътибор қаратишдан иборат эканини айтди.

Uznews.net га кўра, Чикагодаги тадбирда Бирдамлик аъзолари ва тарафдорлари, Ўзбекистон фуқаролари ва фаоллардан иборат қирққа яқин одам иштирок этган.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен шахсан таклиф қилганига қарамай, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов НАТО саммитида иштирок этмади.

Саммитда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация қатнашди.

21 май куни Комилов ва Мудофаа вазири Қобил Бердиев саммитнинг Афғонистонга бағишланган махсус сессиясида иштирок этди.
XS
SM
MD
LG