Линклар

22 майга ўтар кечаси соат 1:30 ларда Петербургнинг Красносельский туманида 21 ёшли ўзбекистонлик Сардор Абақулов пичоқлаб ўлдирилди.

Санкт-Петербург полицияси хабарига кўра, қонга беланиб ётган Сардорни маҳаллий пост-патрул хизмати ходимлари шаҳарнинг Партизан Герман кўчасидаги 47-уй яқинида кўриб қолган ва тез ёрдам чақиртирган.

Оғир жароҳат олганига қарамасдан, ўзбекистонлик мардикор йигит унга спорт кийимида бўлган, бўйи 170-175 см, кўринишидан 20-25 ёшлар атрофидаги икки шахс хужум қилгани ва юрагига пичоқ санчиб қочганларини маълум қилган.

Сардор полициячиларга ҳужумчиларнинг миллатчилар тўдаларига хос ҳайқириқларини эслаб қолгани ва сочлари калта қирқилганидан тақирбошларга ўхшатганини айтган.

Танасининг юрак қисмидан пичоқланган Сардор Абақулов Санкт-Петербург шаҳар 26 шифохонасига олиб келинганидан кейин жон таслим қилган.

Полиция ҳужум қилганларни қидирмоқда.
XS
SM
MD
LG