Линклар

Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон расмийларининг туркман газини Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга етказиши кўзда тутилган газ қувурини қуриш бўйича шартнома имзолаши кутилмоқда.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, шартнома 23 март куни Ашхобод шаҳрида газ масалаларига бағишланган халқаро анжуманда имзоланиши режаланган.

Қиймати 7,6 миллиард доллар экани айтилаётган ва АҚШ қўллаб-қувватлаган газ қувури лойиҳаси 1990 йиллар ўртасида ишлаб чиқилган. Шунга қарамай, қурилиш ишлари ҳозиргача бошланмаган.

Туркманистон расмийларига кўра, йилига 33 миллиард куб метр газ экспорт қилиш имкониятига эга бўлган мазкур қувурнинг узунлиги 1 минг 735 километрни ташкил қилади.

Газ қувури 2016 йилда фойдаланишга топширилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG