Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:57

Баҳс майдони: Қизлар неча ёшда эрга теккани маъқул?


Қизларининг никоҳ ёшини ошириш ташаббуси Ўзбекистонда Мустаҳкам оила йилида муҳокама қилинмоқда.
Қизларининг никоҳ ёшини ошириш ташаббуси Ўзбекистонда Мустаҳкам оила йилида муҳокама қилинмоқда.

“Баҳс майдони”нинг бугунги сони иштирокчилари ўзбек қизлари неча ёшдан турмуш қуриши маъқул, деган мавзу атрофида мунозара қилди. 17 ёшда турмушга чиқиб, ҳозир икки фарзандлик бўлган тошкентлик Гулбаҳор эрта эрга тегиб, бахтини топганини айтса, сирдарёлик 27 ёшли Дилфуза ўзбек қизлари мустақил ҳаётга қадам қўйишдан аввал маълумот ва касб эгаллашлари маъқул, деган фикрда.

Ўзбекистон парламентида ҳамда республика таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ва маҳалларида Ўзбекистонда "Ўзбекистон Республикаси оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси давом этмоқда.

Ўзбекистонда мавжуд қонунчиликка биноан аёллар учун белгиланган никоҳ ёшини 17 дан 18 га кўтариш ташаббуси, умуман олганда, деярли бир овоздан қувватланаётгани кузатилмоқда.

Бугун ўзбек қизларнинг эрта турмушга чиқишлари уларнинг ўзлари ва атрофдагилар, масалан таълим соҳаси ходимлари учун турли вазиятларни келтириб чиқармоқда.

Боиси, 17 ёшда ҳам, янги қонун қабул қилинса, минимал никоҳ ёши қилиб белгиланиши кутилаётган 18 ёшда ҳам қизлар мажбурий таълим муассасаларида ўқиётган бўлади.

Хўш, ўзбек қизлари неча ёшдан турмуш қургани маъқул?

"Баҳс майдони" иштирокчилари Тошкент шаҳридан 30 ёшли Гулбаҳор Салимова ва Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидан 27 ёшли Дилфуза Шерматова.

Гулбаҳор 17 ёшида турмушга чиққан, икки нафар фарзанди бор, уй бекаси. У қизларни эрта турмушга чиқиши тарафдори.

Дилфуза 27 ёшда, ҳали турмуш қурмаган. Коллежда ўқитувчи. У қизларни турмушга беришдан аввал уларнинг ўқиб билим олиши ва бир касб эгаси бўлишига имкон берилиши тарафдори.

Гулбаҳор: Мен 17 ёшимда турмушга чиққанман. Бундан асло афсусланмайман. Ҳозир иккита фарзандим бор. Тенгдошларим менга ҳавас қилади. Биринчидан, мен турмушга чиққан оиламга мослашишим осон бўлди...

Дилфуза: Мен қизларнинг эрта турмуш қуришига қаршиман. У бировнинг уйига боради, ўзини уйи эмас. Ҳар ҳолда боришдан олдин озгина бўлса ҳам малакага эга бўлиши керак, қўлида ҳунари бўлиши керак. Ўзини тушунчаси, дунёқараши шаклланиши керак.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:05 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG