Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:00

Дума намойишлар ҳақидаги қонунни қабул қилди


Янги қонун лойиҳаси Владимир Путиннинг ҳокимиятдаги ҳаётини узайтириш мақсадида ишлаб чиқилгани айтилмоқда.
Янги қонун лойиҳаси Владимир Путиннинг ҳокимиятдаги ҳаётини узайтириш мақсадида ишлаб чиқилгани айтилмоқда.

Россия Давлат Думаси оммавий намойишларга чиқувчиларни катта миқдорда жаримага тортишни кўзда тутувчи қонунни қабул қилди.

Россиядаги мухолиф партиялар Владимир Путиннинг иқтидордаги Ягона Россия партияси тарафидан илгари сурилган мазкур қонун лойиҳасида кўча чиқишлари ҳақидаги мамлакат қонунини бузганларни бир ярим миллион рубл, қарийб 48 минг долларлик жаримага тортиш кўзда тутилган.

Россиядаги мухолиф партиялар мазкур қонун Путиннинг ҳокимиятда узоқ қолишига ҳалал бераётган норозилик намойишларига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинаётганини айтишса, ҳукумат жамоат тартибини сақлаш учун шундай қонун зарур демоқда.

Россия Давлат Думасидаги учта мухолиф партия қонун лойиҳаси муҳокамасига вето қўйишларини айтмоқда.

– Ушбу қонунга келсак, биз бу қоннунни аввал ҳам қўлламаганмиз, бундан кейин ҳам қўлламаймиз. Ҳар қандай йўталиш, аксириш учун бир ярим миллион рубл жарима белгилаш ақлга сиғмайди,- деди коммунистлар етакчиси Геннадий Зюганов.

Адолатли Россия етакчиси Сергей Миронов эса янги қонун Россияда ўзгача фикрни бостириш мақсадини кўзлайди, деган фикрда.

– Жаримани бир ярим минг баравар ошириш нега керак бўлиб қолди деб сўрасангиз, жавоб аниқ, мақсад фуқаролик намойишига чиқаётганларни қўрқитиш,- дейди Миронов.

Россия Либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский эса қонунбузар намойишчиларнинг жаримага тортилишига қарши эмаслигини айтган.

Лекин, ЛДПР етакчиси ҳам жарима миқдори жуда юқори қилиб белгиланган, деган фикрда.

12 йилдан буён Россияни гоҳ президент, гоҳ бош вазир сифатида бошқариб келаётган Путинга қарши норозилик унинг учинчи муддатга президентлик курсисида қолдирган сайловларга қарши Россияда норозилик кучайди.

Путин президент вазифасига қайта киришгандан кейин ҳам норозилик намойишлари тўхтамади.

Сўнгги хафталарда норозилик тадбирларида қатнашган мухолифатчилар ҳибсга олинди, айримлари жаримага тортилди.

Мухолифат етакчиалри Алексей Новалний, Сергей Удалцов, Иля Яшин полицияга бўйсунмаганликда айбланиб 15 суткага қамалди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:08 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG