Линклар

logo-print
Тошкентда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия қўшма комиссиясининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

22 май кунги йиғилишда Австрия Ташқи ишлар вазирлиги, иқтисодиёт бўйича Федерал палата, Фанлар академияси ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият ва инвестиция вазири ўринбосари Шавкат Тўлагановга кўра, ҳозир Австрия Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари рўйхатида 26 чи, Европа давлатлари ичида саккизинчи ўринни эгаллаган.

Вазир ўринбосарига кўра, 2011 йилда Ўзбекистон-Австрия ўртасидаги савдо ҳажми 96,9 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Газета.уз нашри хабарига кўра, Тўлаганов икки давлат имкониятлари бу кўрсаткични бир неча ўн баробарга ошириш имкониятлари борлигини урғулаган.
XS
SM
MD
LG