Линклар

logo-print
Сурия пойтахти Дамашқда сешанба куни содир этилган портлаш оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди.

Сўнгги кунларда Суриянинг бир қатор шаҳарларида содир бўлган террорчилик ҳаракатларида ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ҳукумат портлашларда мухолифатни айбламоқда.

Сурия шимолидаги Алеппо шаҳрида эса ливиялик 13 зиёратчи шиа ўғирлаб кетилгани хабар қилинди. Уларнинг қариндошлари норозилик сифатида Бейрутдаги бир неча кўчада автомашиналар ҳаракатини тўсиб қўйган.
XS
SM
MD
LG