Линклар

logo-print
Рус мухолифати 12 июн куни ўтадиган Россия куни муносабати билан Москва марказида оммавий намойиш ўтказади.

Бу ҳақда Россия мухолифати лидерларидан бири Борис Немцов билдирди. Унинг айтишича, 12 июндаги намойишни 6 май куни Москвада ўтказилган “Миллионлар марши” ташкилотчилари уюштиради.

6 май куни Москвада ўтказилган мазкур намойиш пайтида полиция билан тўқнашув содир этилган ва намойишчиларнинг айримлари ҳибс қилинган эди.

Мухолифатнинг навбатдаги юриши “Ҳалол ҳокимият учун. Путинсиз Россия” шиори остида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG