Линклар

logo-print

Дунёнинг энг қиммат брендлари юзталигининг биринчи поғонасидан жаҳонни ҳайратга солган марҳум ихтирочи Стив Жобснинг тишланган "Олма"си ўрин олди.

BMW дунёдаги энг қиммат автомобил бренди деб топилди

АҚШнинг Millward Brown маркетинг ширкати ҳар йили тақдим этадиган рейтинг кўрсаткичида Германиянинг BMW ширкати дунёдаги энг қиммат автомобил бренди деб топилди.

Тадқиқотчиларга кўра, BMWнинг қиймати 24,6 миллиард долларга тенг. Иккинчи ўринни эса қиймати BMWдан 2.8 миллард долларга оз бўлган Япониянинг Toyota ширкати эгаллаган.

Millward Brown рейтингининг биринчи ўнлигидан Германиянинг тўртта (BMW, Mercedes, VW, Audi), Япониянинг тўртта (Toyota, Honda, Nissan, Lexus), АҚШнинг Ford Motor ва Жанубий Кореянинг Hyundai ширкати ўрин олган.

Замонавий технология ширкатлари дунёнинг энг қиммат брендларидир

Millward Brown икки йилдан бери дунёнинг энг қиммат бренди сифатида баҳоси 182,9 миллиард долларга тенгланган Apple ширкатини тақдим этади. Дунёнинг энг қиммат брендлари учлигидан 116 миллиард долларга баҳоланган IBM ва 107,9 миллард долларга баҳоланган Google ҳам жой олган.

2011 йилгача дунёнинг энг қиммат бренди рейтингда Google 4 йил давомида биринчи поғонани эгаллаб келган эди.

Дунёнинг энг қиммат брендлари рейтингида замонавий технологияларга алоқаси бўлмаган McDonalds ва Coca Cola 4 - ва 6- ўринларни эгаллаган. McDonalds 95,2 миллиард долларга, Coca Cola 74,3 миллиард долларга баҳоланган. 5 ўринда эса 76.6 миллиард доллар қийматга эга Mickrosoft қайд этилган.

Facebook мўъжизаси

Millward Brown рейтингида энг ҳайратланарли даражадаги муваффақиятга эришган бренд қатори Facebook тилга олинади. Бу ижтимоий тармоқнинг нархи бир йил ичида 1,8 фоизга кўтарилиб 33 миллиард долларга етган. Натижада ўтган йилги рейтингда 35 –ўринда бўлган Facebook жорий йилда 19-ўринни эгаллаган.

Собиқ Шўро давлатлари орасида Россиянинг иккита ширкати мазкур рейтингдан жой олган. Россия Сбербанки рейтингнинг 74, МТС уяли алоқа ширкати эса 85-поғонасида қайб этилган.

Millward Brown рейтингида келтирилган дунёнинг энг қиммат брендлари юзталигидан жой олган ширкатларнинг умумий қиймати 2,4 трлн. долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG