Линклар

Париждан АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Шарлот шаҳрига учаëтган учқич йўловчи аëл ўз танасига жарроҳлик йўли билан портловчи мослама ўрнатилганини иддао қилгач¸ Америка шарқий соҳилига яқин Майн аэропортига қўндирилди.

Асли камерунлик Франция фуқароси бўлган бу аëл стюардессага хат узатиб¸ уни ўз танасидаги мосламадан огоҳлантирган.

Учқич бортидаги икки врач бу аëлни текшириб¸ унинг танасида яқин орада ўтказилган жарроҳлик амалиëти изларини топмаган. Аммо учқич капитани бу таҳдиддан қуруқликдаги расмийларни огоҳлантирган ва йўловчи учқич иккита қирувчи учқич ҳамроҳлигида Майн аэропортининг кимсасиз қисмига қўндирилган. Кўп ўтмай учқич Шарлотга парвозини давом эттирган.

Бу воқеа муносабати билан хавфсизлик мутахассислари одам танасига бомба ўрнатиш мумкинми¸ мумкин эмас¸ мабодо мумкин бўлса¸ уни аэропортларда қандай қилиб аниқлаш устида бош қотирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG