Линклар

logo-print
Эрон ва дунëнинг олти қудратли давлати расмийлари Бағдодда учрашиб¸ Эрон ядровий дастури юзасидан боши берк кўчага кириб қолган тортишувдан чиқиш йўлларини изламоқдалар.

Бугунги йиғинда Эрон ҳукуматининг ядровий дастур бўйича бош музокарачиси Саид Жалилий ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси АҚШ¸ Британия¸ Франция¸ Россия ва Хитой¸ шунингдек Германия расмийлари иштирок этмоқда.

Томонлар ўртасида апрел ойида Истанбулда ўтказилган айни йиғин самарасиз тугаган эди.

Бағдод музокаралари арафасида Теҳрон БМТ инспекторларининг Эрон олимларининг ядровий қурол яратишга қаратилган синовларни амалга оширган-оширмаганини ўрганишига принципда рози бўлганини билдирди.

Шундай бўлса-да¸ ҳозирча бу борада узил-кесил келишувга эришилган эмас. Эрон ислом жумҳурияти ўз ядровий дастурининг фақат тинч мақсадларга қаратилганини иддао қилади.
XS
SM
MD
LG