Линклар

Россиянинг Владивостокида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити учун иншоотлар қурилишида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар Озодликка мактуб йўллаб, кейинги кунларда шаҳарда текшир-текширлар кучайганини маълум қилди. Қуйида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири юборган хат ва суратларни келтирамиз.

Владивостокда 1-8 сентябр кунлари АТЭС саммити (Осиë-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари учрашуви) бўлиши муносабати билан пропискасизларни ушлаб 5-10 йилга депорт қилиб юборишмоқда.

Полиция ФСБ ходимлари билан бирга уйларга келиб ҳужжатларни текширмоқда.

Ўтган ҳафта ҳужжат масаласида миграцион службага борган эдим. У ердаги очередни кўриб ëқамни ушлаб қолдим.

Бир кун олдин очередда туриб қолиб кетганлар "кеча мен очередда бор эдим" деб жанжал қилиб, толпа бўлиб кетди.

Полиция ходимлари келиб уларни тинчлантирди.

Ҳозир пропискани деб уч-тўрт кунлаб ишдан қолиб кетишга тўғри келмоқда.

Кўчада пропискасиз ушласа, пора олиб қўйиб юборадиган полициячилар ҳам бор. Улар унча хавфли эмас.


***********************************

Минг бор эшитгандан, бир бор кўрган яхши!

Сиз ҳам Озодлик радиосига фото ва видеоларни ozodlikmail@gmail.com электрон почта манзилига юборинг ёки биз билан Skype орқали алоқага чиқинг.

Озодликнинг Skypeдаги номи: OzodSkype



Бундан ташқари Озодликка хабар етказиш учун +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамларига SMS юборишингиз ва қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ўзбекистонда "Озодлик"ка Mirob.INFO прокси сайти орқали киринг.

Бу адресни яқинларингизга юборинг!

БУ ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА БИЗГА АЙТИНГ ВА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
XS
SM
MD
LG