Линклар

"Антропос" ўзбекнинг 12 барно эркагини топди


Фаррух Соипов ўзбек йигитларининг энг барноси деб эътироф қилинди.

Фаррух Соипов ўзбек йигитларининг энг барноси деб эътироф қилинди.

Ўзбек шоу дунëсининг 12 йигити "Антропос" интернет журнали ўқувчилари тарафидан энг гўзал йигитлар деб эътироф қилинди.

Ўзбек шоу дунëсидаги 12 гўзал эркакнинг энг гўзали Фаррух Соипов.

Интернетдаги top-antropos.com журнали ўз ўқувчилари орасидаги сўров натижаларига кўра, ана шундай ҳулосани эълон қилди.

Сўров натижаларига кўра, гўзал эркакларга аталган яна 4 ўрин мана бундай тақсимланди:

2-ўрин: Улуғбек Қодиров 1983 йил Тошкентда туғилган. Актëр.

3-ўрин: Шохруххон 1985 йил Тошкентда туғилган. Ашулачи.

​4- ўрин: Адиз Ражабов 1984 йил Бухорода туғилган. Актёр.

​5-ўрин: Алишер Узоқов актёр. Тошкентда туғилган.

Қолган ўринлар тартиби мана бундай.

Сардор Рахимхон, Сухроб Кенжаев, Шахриёр, Азиз Раметов, Улуғбек Раҳматуллаев, Фирдавс Жабборов, Фарход Махмудов.

Top-antropos.com ўқувчиларига кўра, булар дунëдаги энг чиройли 12 ўзбек эркагидир.

Top-antropos.com сайти "барно", деб билувчи ўзбек эркаклари суратларини бизнинг илтимосимизга кўра томоша қилган Брюсселлик фотосуратчи Жанет Вишнетский ўз фикрларини бизга ëзиб юборди.

Вишнетский назарида бу 12 ўзбек Ўрта ер денгизи ҳавзаси ва Яқин Шарқ ëшлари ўртасида шаклланган чучмал гўзаллик мужассамидир.

"Бу йигитлар ўзларини ортиқча чиройли қилиб кўрсатишга уринишади. Пировардида бу зўриқиш ортидаги катта парвариш билиниб қолади", дея баён қилди ўз фикрларини фотосуратчи.

Вишнетский изоҳлаган феномен, яъни ўзбек йигитларининг ўз танасини ортиқча парваришлаш ҳолатини ўргандик.

Тошкентдаги "Чирой-Тиб" пластик жарроҳлик эстетика маркази мутахассиси Озодлик билан суҳбатда ҳар ўн мижоздан бири ўзбек эркаклари эканлигини айтди.

- Асосан шоу-бизнес вакиллари, телебошловчи ўзбек эркаклари мурожаат қилишади. Бурни қулоғи ва бошқа жойларини чиройли қилаëтган ўзбек эркаклари ичида ҳокимият ва бизнес вакиллари ҳам бор, дейди пластик жарроҳ.

"Чирой-Тиб" маркази вакили баъзи ўзбек эркакларининг чиройли бўлишга интилиши туфайли ўз ширкати моддий муваффақиятга эришаëтганини ҳам эътироф қилди.

Отангни онанга бепардоз кўрсатма

Ўзбекистонда энг гўзал аëл танлови ўтказилган, лекин энг гўзал эркак мусбақаси ўтказилганига гувоҳлар йўқ.

Шунга қарамасдан бундай мусобақа бизга эриш туюлмайди, дейди ўзбек шоу-бизнеси ҳаётини ëритадиган Сайëд нашри соҳиби Сардор Комилов.

- Гўзал эркак деб эмас, балки ëқимтой эркак десак тўғрироқ бўлади. Бунақа ëшларбоп рейтинлар ўтказилиб туриши нотабиий эмас, дейди ўзбек шоу-бизнеси мунаққиди.

Қуйида Сардор Комилов билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.



Энг гўзал эркак - ўзбек эркаги

Барно йигитлар ҳақида Озодлик билан суҳбатлашган кино санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева дунë кезиб ўзбек эркакларидан гўзалроқ ҳилқат кўрмаганини айтади:

- Мен дунëнинг қаерига борсам ўзбек эркакларини оломондан ажралиб турганини кўраман. Улар ўз чиройи, шижоати, мағрур кўз қараши, жасорат ва мардлиги билан мени мафтун қилади. Дунëдаги энг гўзал эркаклар ўзбеклар деб биламан, дейди санъаткор.

Қуйида Раъно Ярашева билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.



Гўзаллик нисбий тушунча

Шарқдаги энг нафис севги достони қахрамони Лайли ўз севгилиси Мажнунни писанд қилмаганларга қарата “Уни менинг кўзим билан кўринглар” дегани ривоят қилинади.

Шу маънода бунақа сўровлар доимо баҳсли бўлиб қолаверади, эркаклар учун энг муҳими заковатдир дейди Сардор Комилов.

- Санъаткор эркакларнинг пардоз-андоз қилиши уларнинг касби тақозо қилган ҳолат, дейди гапида давом этган Камолов.

Соҳибжамол эркаклар кимлар ўзи, деган саволга ҳар бир аëл каби киноактëр Раъно Ярашеванинг ҳам жавоби бор:

- Эркак деганида меҳр ҳам бўлсин, жаҳл ва қахр ҳам бўлсин. Бўйи баст қадди қомат ҳам бўлсин.

- Ақлчи, деб сўраймиз суҳбатдошдан.

- Ақл ҳам. Мана Чехов айтганку, эркакни ҳамма жойи гўзал бўлсин, деб, жавоб берди суҳбатдош.

Адабиëтда эркаклар гўзаллиги васф қилинган

Девон адабиëти ва миниатюра санъати ҳушбичим йигитлар ҳамда юпқа томоқ муғбачалар васфи билан тўла.

20-аср ўзбек модерн шеърияти эса гўзал аëллар, гулшан аро гулчеҳралар мадҳи сифатида кўрилади.

Гўзаллик жинс билан боғлиқ эмас деган оригинал тушунча эса шоир Ғафур Ғуломга оид:

Гўзаллик қизларда,
Ул қаро кўзларда,
Деганлар янглишар.

Гўзаллик ишлайиш,
Манглайни терлатиш.
Гўзалдир қилган иш,
Мақтанса ярашар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG