Линклар

Ёрдамингизга муҳтожмиз, Ислом бобо

  • Садриддин Ашур

Сурхондарёдан қўнғироқ қилган тингловчимиз ўз оиласига нисбатан ноҳақлик қилинаётганидан гапирди.

Сурхондарёдан қўнғироқ қилган тингловчимиз ўз оиласига нисбатан ноҳақлик қилинаётганидан гапирди.

"Эркин микрофон" суҳбатдошлари одатга кўра атрофдаги ноҳақликлардан шикоят қилиб, "катталар" мурувватидан умидлари борлигини айтишади.

“Отамиз устида яна қора булутлар айланмоқда”

дейди Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидан қўнғироқ қилган 30 ёшли Зебо Эрдонаева.

Унинг айтишича, отаси 2007 йилда туҳмат асосида қамалган ва жазо муддатини ўтаб озодликка чиққан эди. Энди эса уни яна ёлғон кўрсатмалар асосида жиноий жавобгарликка тортишган ва отаси ноҳақ судловдан қочиб юрибди.

- Ўзбекистон Республикаси президенти ҳурматли Ислом Абдуғаниевич Каримовга уй бекаси Замира, коллеж ўқитувчиси Зулфия, Тошкент шаҳрида институт ва академик лицейларда таълим олаëтган Зарифа, Ўғилой, Мубораклар номидан уларнинг опаси Зебо Эрдонаева мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Бизларнинг бошимизга яна қора кунлар хавф солмоқда. Сабаби ....

Қуйида суҳбатнинг давомини тўлиқ тинглашингиз мумкин.


“Қизларнинг эртароқ эрга теккани маъқул”

деб “Баҳс майдони” эшиттиришига муносабат билдиради, ўзини таништиришни истамаган наманганлик тингловчи.

- Кечқурунги баҳс эшиттиришини эшитган эдим. Иккита синглимиз фикр билдирдилар. Бирлари ëшроқ турмушга чиққанни маъқулладилар, бирлари кечроқ турмушга чиққанни маъқулладилар. Менинг фикрим бўйича, ëшроқ турмушга чиққани маъқулроқ. Чунки ҳозирги пайтда қизларимиз жуда ëшдан кўчада юриш-туришлари ждуа ëмон бўлиб кетганлиги учун ëшроқ турмушга чиққани маъқул.

Озодлик: “Кўчада юриш-туриши ëмон бўлиб кетаяпти” деганингиз нима? Изоҳ бера оласизми?

- Ҳозирги пайтда кўчада Ўзбекистон шароитларида, ҳамма ерда шу бўлса керакку, қизларнинг ахлоқи бузилган, болалар билан юриш-туриши, ҳаттоки турмушга чиқмасдан фарзанд кўриб қўйганлар бўлаяпти. Шунинг учун ота-оналар эртароқдан узатгани маъқулроқдир. Кўпроқ шу нарсалар коллежларда бўлаяпти. Шунинг учун 17-18 ëшдаги қизларни узатишни яхши ëш деб ҳисоблайман, дейди наманганлик суҳбатдош.

“Мени алдаб ишдан бўшатишди”

дейди Навоий шаҳридаги цемент заводида 25 йил ишлаган 45 ёшли Манзура Асадова:

- Ноҳақ ишдан бўшатилдимда. Шунга телефон қилган эдим.

Озодлик: Қаерда ишлардингиз?

- Цемент заводда ишлардим. 25 йил ишладим. 9 ой бўлди ишдан бўшаганимга. Ноҳақ ишдан бўшатиб юборганда. Ногирон болам бор. Иккита вояга етмаган болам бор.

Озодлик: Нима учун ноҳақ бўшатилганман деяпсиз?

- Бизларни алдаб бўшатган. Диспетчер бўлиб ишлаганман. Автобуслар қатнайдиган жойга қараганмиз. Саккизта автобус келмади деб, ўшанга бизни печат қўйди деб бизни ишдан бўшатди, лекин биз унга печат қўймаганмиз. Далолатнома тузилганда. Цемент заводнинг директор ўринбосари бор эди. Икки ойдан кейин ишга қайтараман деди. Алдадида мени. Икки ойдан кейин борсам, иш йўқ деди.

Озодлик: Сиз судга мурожаат қилмадингизми?

- Мурожаат қилдим. Қонунни тушунмаганман, билмаганманда мен. Шаҳар нимасига судга берган эдим. Судга ишдан бўшагандан кейин бир ойнинг ичида бериш керак экан. Мен икки ярим ойдан кейин бердим. Рад жавоби берилдида. Вилоятникига аппеляцияга бердим. У ерда ҳам шу.

Озодлик: Сизни алдагани икки ойдан кейин ишга оламан деганида-а?

- Ҳа. Шундай дегани учун ҳеч қаерга мурожаат қилмадим. Фақат менинг айбим икки ярим ойдан кейин судга мурожаат қилаяпман, дейди Манзура Асадова.

***********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG