Линклар

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда миллий автомагистрал қурилиши учун 500 миллион доллар қарз беришга розилик билдирди.

Қарзнинг 130 миллион доллари жорий йилнинг тўртинчи чорагида ажратилади. Регнум агентлигининг хабар беришича, бу пулга Қамчиқ давонининг 74 километрлик қисми таъмирланади.

Маблағнинг қолган қисмига Ўзбекистонни Афғонистон, Туркманистон ва Қозоғистон билан боғловчи 1204 километрлик А-380 автомагистрали ҳамда 280 километрлик Тошкент-Андижон йўли таъмирланади.
XS
SM
MD
LG