Линклар

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат жанубида сиёсий ўйинлар тўхтамаса миллатлараро низолар яна такрорланиши мумкинлигини айтди.

Атамбаев Озодлик радиоси саволларига жавоб берар экан, Ўшда сўнгги эллик йил ичида уч марта миллатлараро низо содир бўлганини эслаб ўтди. Атамбаевга кўра, бунга ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида интеграциянинг йўқлиги, бу икки халқ бир-биридан ажралиб яшашга интилиши, миллатчилик ва айрмачилик ҳаракатлари ҳамда учинчи давлатларнинг Фарғона водийсидаги барқарорликни издан чиқариш ҳаракатлари сабаб бўлган.

Президент миллатчиликка барҳам бериш мақсадида Қирғизистон паспортидаги миллат бандини олиб ташлаш, унинг ўрнига Қирғизистон фуқароси деб ёзиш ташаббуси билан чиқишини билдирди.
XS
SM
MD
LG