Линклар

Ироқ пойтахти Боғдодда ўтаётган Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари расмий Техронга ўз таклифларини тақдим этдилар.

Бу таклифлар нималардан иборат экани ҳозирча маълум қилинмади. Айрим хабарларда айтилишича, олти етакчи давлат Техронга уран бойитилаётган объектларга халқаро кузатувчиларни киритишни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ Халқаро Атом энергияси агентлиги раҳбари Юкия Амано Эрон халқаро кузатувчиларни киритишга қарши эмаслигини, бироқ бунинг эвазига Эронга нисбатан айрим санкциялар бекор қилинишини талаб этаётганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG