Линклар

Мисрда мамлакатни 30 йил бошқарган Хусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг биринчи марта ўтказилаётган президентлик сайловининг иккинчи куни бошланди.

23 май куни бошланган ва 24 май куни якунланадиган президентлик сайлови тинч ўтаётгани хабар қилинмоқда. Ҳозирча сайловчиларнинг 50 фоизга етмаган қисми овоз бериб бўлган.

Мисрда президентлик лавозими учун 13 номзод кураш олиб бормоқда. Агар сайловнинг биринчи босқичида номзодлардан ҳеч бири кўпчилик овозни ололмаса, сайловнинг иккинчи босқичи июн ойида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG