Линклар

logo-print
Тунисда собиқ президент Бин Алига нисбатан суд жараёни давом этмоқда.

Суд жараёнида прокурор Бин Али ва унинг ҳукуматида ишлаган 22 собиқ амалдорга нисбатан ўлим жазоси берилишини талаб қилди.

Бин Али ва собиқ амалдорлар ўтган йилнинг январида Тунисда бўлган ҳукуматга қарши намойишларда норозиларга қарши куч қўллаганликда ва 20дан ортиқ одамнинг ўлимида айбланмоқда.

Ўтган йилги воқеалардан сўнг Саудия Арабистонига қочган президент Бин Али Тунисда сиртдан судланмоқда.
XS
SM
MD
LG