Линклар

Ўш қирғини ташкилотчиларидан бири сифатида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ўзбек миллатига мансуб ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровнинг иши қайта кўриб чиқилиши талаб қилинмоқда.

Асқаровнинг адвокатлари ва нодавлат ташкилотлари бу борада Қирғизистон Бош прокуратурасига мурожаат қилди. Мурожаатда Азимжон Асқаровга нисбатан жиноят иши соҳталаштирилгани, унинг июн қирғинига алоқаси йўқлиги айтилади.

Азимжон Асқаров айни пайтда Бишкекдаги қамоқхоналардан бирида сақланмоқда. Халқаро ташкилотлар Азимжон Асқаров бегуноҳ эканини, у қамоқда қийноқларга солинганини айтиб келадилар.
XS
SM
MD
LG