Линклар

Москвада норозилик намойишлари уюштиришда айбланиб қамалган “Левий фронт” ҳаракати муофиқлаштирувчиси Сергей Удалцов 15 кунлик ҳибсдан сўнг озод қилинди.

У ҳибсдан чиқиши биланоқ ўзини кутиб олган 200 нафар журналист ва мухолифат фаолларини Россия ҳукуматига қарши норозилик намойишларини давом эттиришга чақирди. Удалцов шундан сўнг Москванинг Арбатида ўтаётган мухолифат сайлига қўшилди.

Бугун москвалик норозилар лидери Алексей Навалнийнинг ҳам ҳибсдан озод қилиниши кутилмоқда. Унинг 15 кунлик ҳибс муддати бугун якунланади.

Ҳибс қилинган яна бир мухолифатчи Иля Яшин эса 27 майгача қамоқда қолади.
XS
SM
MD
LG