Линклар

logo-print
Ироқ пойтахти Боғдодда Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати ўртасида Техрон ядровий дастури юзасидан музокараларни яна бир кунга узайтиришга қарор қилинди.

Бунга музокаралар давомида Эрон билан муросага келинмагани сабаб бўлган.

Европа Иттифоқи вакилларига кўра, Эронга ядровий қурол учун ишлатилиши мумкин бўлган ўртабойитилган уранни ишлаб чиқаришни тўхтатиш таклиф қилинган. Эрон эса уранни бойитиш ҳуқуқига эга эканини, ядровий дастур фақат тинчлик мақсадини кўзлашини билдирмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия иштирокида ўтаётган музокараларда етакчи давлатлар Эрон ядровий объекталарига халқаро кузатувчиларни киритиш шартномасини имзолашга уринмоқда. Техрон расмийлари эса Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилиниши ҳаракатида.
XS
SM
MD
LG