Линклар

АҚШ Афридийга чиқарилган ҳукмдан норози


АҚШ Америка махсус хизматларига “Ал-Қоида” лидери Усома бин Ладин яширинган жойни топишга ёрдам берган покистонлик шифокор Шакил Афридийни судлашга ҳеч қандай асос бўлмаган деб ҳисоблайди.

АҚШ Давлат департаменти бундан аввал Афридий иши юзасидан ташвиш билдириб Покистон ҳукуматига мурожаат қилган эди.

Шакил Афридий Покистоннинг Хайбар вилояти суди томонидан ватанга хиёнатда айбланиб 23 май куни 33 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилиш жараëнида аҳолини сохта эмлаш кампанияси ўтказган Афридий шу йўл орқали Усама бин Ладиннинг қаерда эканига оид маълумот тўплашга муваффақ бўлган.

“Ал-Қоида” етакчиси АҚШ денгизчилари 2011 йилнинг 2 май куни Абботободда ўтказган махсус амалиëт давомида ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG