Линклар

Удальцов ва Навалний озодликка чиқди


24 май куни Удальцов ҳибсдан чаққанида гуллар билан кутиб олинди.

24 май куни Удальцов ҳибсдан чаққанида гуллар билан кутиб олинди.

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан “виждон тутқунлари” деб номланган рус мухолифати лидерлари Алексей Навалний ва Сергей Удалцов бугун озодликка чиқди.

Таниқли адвокат ва коррупцияга қарши блоггер Навалний ва "Левый фронт" ҳаракати раҳбари Удалцов 6 май куни Москвадаги намойишда қўлга олиниб, 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Удалцов қамоқдан чиқиши биланоқ Россия ҳукуматига қарши норозилик намойишларини давом эттиришга чақириб, Арбат майдонида ўтаётган мухолифат сайлига қўшилди.

Навалний 12 июндан бошлаб янги умумхалқ акциясига тайёргарлик кўришини эълон қилди. Ушбу акциялар жорий йилнинг сентябр ойидан бошланиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG