Линклар

logo-print
Россиядан "Санкт-Петербург-Самарқанд" йўналиши бўйича учган самолёт бортида бўлган ўзбекистонлик 51 ёшли эркак юрак ҳуружидан оламдан ўтди.

Tengrinews.kz сайти маълумотига кўра, Санкт-Петербургдан учган "Боинг-747" самолёти Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳри аэропортига фавқулодда қўнган.

Ақтўбе аэропорти расмийси Владимир Безроднийнинг матбуотга айтишича, самолёт бортида бўлган йўловчи - 22 ёшли ўзбекистонлик йигитнинг соғлиги ёмонлашгани боис самолётни қўндиришга мажбур бўлинган.

Ўзбек йигити кўричак ташҳиси билан “Тез тиббий ёрдам”да шифохонага жўнатилган. Шу пайт самолётдаги 51 ёшли ўзбекистонлик эркак соғлигидан шикоят қилган ва юрак ҳуружидан жон берган.

Ақтўбе шифохонасида 22 ёшли ўзбек йигитига жарроҳлик амалиёти қилинган. Ҳозирда у реанимация бўлимида сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG