Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:39

AI: Мустабидлик ва ҳақсизлик бундан сўнг жавобсиз қолмайди


Халқаро Амнистия ҳисоботида Яқин Шарқ¸ хусусан¸ Мисрда юз берган халқ қўзғолонлари мустабидлик даври тугаëтганидан берилган некбин мужда экани айтилади.
Халқаро Амнистия ҳисоботида Яқин Шарқ¸ хусусан¸ Мисрда юз берган халқ қўзғолонлари мустабидлик даври тугаëтганидан берилган некбин мужда экани айтилади.

Маркази Лондонда жойлашган Amnesty International ташкилоти 2011 йил давомида кузатилган халқ исëнлари фонида ана шундай хулосага келди.


Бу хулоса ташкилотнинг 24 май куни эълон қилинган йиллик ҳисоботида баëн қилинди.

“2011 йил давомида демократия талабида кўчаларга чиққан намойишчиларнинг Яқин Шарқда кўрсатган жасорати Ғарб ҳукуматларининг иқтисодий манфаат ва Realpolitik деган атама ортига бекинган сиëсатидан устун келди. Аксар глобал ва минтақа миқëсидаги қудратли давлатларнинг бу намойишларга оғизда кўрсатган таянчлари амалий ëрдамга айланмади”¸ деб ëзади Халқаро Амнистия ташкилоти ўз йиллик ҳисоботида.

Ташкилот бош котиби Салил Шетти ҳисоботга оид эълон қилган баëнотида Мисрда кейинги 12 ой давомида кузатилган жараëнларни мисол ўлароқ келтиради ва бу мамлакатда демократия ва инсон ҳақлари тантанаси учун учун туғилган тарихий давр глобал ўйинчиларнинг ўз манфаатларини қўриқлаш йўлидаги ҳатти-ҳаракатлари боис қарийб йўққа чиқарилганини танқид қилади.

Мустабидликнинг охири келди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:35 0:00


2011 йил вазиятига бағишланган янги ҳисоботда дунëнинг 91 давлатидаги сўз эркинлиги¸ 101 давлатида аҳолининг қийноқ ва бошқа зўравонликлардан қанчалик озод экани тадқиқ этилган.

“Қанчалик мустабид бўлмасин¸ алоҳида олинган диктаторларни ҳокимиятдан ағдариш узоқ муддатлик ўзгаришларни амалга ошириш учун етарли эмас. Ҳукуматлар ўз ҳудудларида фикр эркинлигига амал қилишлари, халқаро масъулиятни жиддий қабул қилиш ва адолат¸ озодлик ва ҳамманинг қонун олдида тенглигини таъминловчи система ва тизимлар яратишга киришишлари лозим”¸ дейилади ҳисобот хулосасида.

“Намойишчилар ўзгариш қилиш мумкинлигини кўрсатдилар. Улар ҳукуматларга адолат¸ тенглик ва ғурурлари таъминланишини талаб қилиб мужда йўлладилар. Намойишчилар ўз талабларини эшитмайдиганларнинг бундан сўнг қабул қилинмаслигини кўрсатдилар. 2012 йил гарчи нохуш ва кўнгилсиз бошланган бўлса-да¸ амалий ҳаракат йилига айланиши лозим”¸ дейилади Халқаро Амнистия бош котиби баëнотида.


Хавфсизлик Кенгаши яроқсиз ҳолга келган

Жаҳон бўйлаб юзага чиққан инсониятга қарши кенг кўламли жиноятларни тўхтатиш учун ўз вақтида аралашмаган БМТ Хавфсизлик Кенгаши¸ Халқаро Амнистия ҳисоботида келтирилишича¸ глобал тинчлик посбони ролига ярамай қолган.

"БМТ суриялик намойишчилар умидларига хиëнат қилди¸ Шри Ланкадаги фожиаларга кўз юмди. Кенгашга аъзо ҳукуматлар ўз етакчилиги легитимлигини исботлаши ва кучсиз¸ ҳимоясиз намойишчиларни ҳимоя қилиши лозим"¸ дейилади Халқаро Амнистия ҳисоботида.

Етакчиликнинг йўқлиги¸ ташкилот хулосасига кўра¸ БМТ Хавфсизлик Кенгашини толиққан¸ замондан орқада қолган ва қўйилган мақсадга яроқсиз ҳолга тушириб қўйган.


Ўзбекистонда ўзгариш фақат ëмон томонга...

24 май куни дунëнинг 101 давлатидаги инсон ҳақлари вазиятига доир йиллик ҳисоботини тақдим қилган Халқаро Амнистия ташкилотининг Ўзбекистондаги аҳволга бағишланган хулосаларида некбинликка асос берувчи бирор ижобий ўзгариш қайд этилмаган.

"Гарчи тадқиқот йили давомида Ўзбекистонда икки ҳуқуқ фаоли инсонпарварлик иддаоси билан ҳибсдан озод қилинган бўлса-да¸ қолган эътиқод маҳбуслари шавқатсиз¸ ноинсоний ва хўрлик шароитида узоқ муддатлик қамоқ жазосини ўташда давом этмоқда"¸ дейилади Халқаро Амнестия ҳисоботининг Ўзбекистонга оид қисми муқаддимасида.

Ўзбекистон Мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов¸ Халқаро Амнистиянинг бу хулосасига қўшилишини билдиради.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG