Линклар

logo-print
БМТ экспертлари Суриядаги зўравонликлар учун маъсулият ҳукумат армияси ва хавфсизлик хизмати ходимлари зиммасига тушишини маълум қилди.

Пайшанба куни очиқланган Суриядаги вазият бўйича ўтказилган мустақил текширув натижаларига кўра, ҳукумат кучлари мухолифат намойишларини бостириш пайти кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйган.

Таҳлилчилар хулосасига кўра, Сурия қўшинлари болаларга нисбатан қийноқлар ҳам қўллаган.

Айни пайтда исёнчилар ҳам асир олинган аскар ва ҳукумат тарафдорларига нисбатан қийноқ қўллагани ва уларни қатл қилган ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, хулосада айтилишича, исёнчилар томонидан қамоқдаги сафдошлари билан айрибошлаш учун ҳукумат одамларини ҳам ўғирлаш ҳолатлари кузатилган.
XS
SM
MD
LG