Линклар

logo-print
Бугун Европарламент депутатлари Украина ҳукуматини етти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкога нисбатан бўлаётган қонунбузилишларни текшириш бўйича мустақил комиссия тузишга чақирди.

Европарламент баёнотида Тимошенконинг кассация аризаси бўйича маҳкамани эркин ва адолатли ўтказиш кафолатланиши лозимлиги айтилади.

Юлия Тимошенко 2009 йили Россия билан газ бўйича шартнома тузишда ваколатлари доирасидан чиққанликда айбдор, деб топилиб 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва шу кунда у жазо муддатини ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG