Линклар

Мисрда икки кундирки давом этаётган президентлик сайловида сайловчиларнинг иштироки баланд экани кузатилмоқда.

Бугун мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бутун мамлакат бўйича 13 минг сайлов участкаси фаолият кўрсатмоқда. Кеча сайловчилар навбатининг кўплиги боис сайлов участкалари бир соатга кеч ёпилган.

Барча участкаларни полиция ва ҳарбийлар кучайтирилган тартибда қўриқламоқда.

Мисрда президентлик лавозими учун 13 номзод кураш олиб бормоқда. Президентликка асосий даъвогарлардан иккитаси исломий гуруҳ вакиллари бўлса¸ дунëвий қарашдаги яна икки кучли даъвогар Муборак режими пайтида вазир лавозимида ишлаган.

Ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра¸ Мусулмон биродарлиги ташкилотининг собиқ аъзоси Абдел Муним Абул Фотуҳ президентликк асосий даъвогарлардан бири.
XS
SM
MD
LG