Линклар

Оммавий қотилликда айбланаётган радикал экстремист Андерс Беринг Брейвик агар уни ақли расо деб топишса, суд ҳукми бўйича шикоят қилмаслигини маълум қилди.

Пайшанба куни Брейвик апелляция шикояти ёзишга асос йўқлиги ҳақида гапирди.

Брейвик агар у ақли норасо деб топилса, унинг ҳаракатларининг сиёсий моҳияти ўз мазмунини йўқотиши мумкинлигини айтган эди.

Брейвик 77 одамни ўлдирганини тан олган. У Ослода содир этилган ва 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашлар учун ҳамда Утойя оролида 69 кишини отиб ўлдиргани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Брейвикка кўра, у Норвегия ҳукумати томонидан олиб борилаётган кўп маданиятлилик сиёсатига қарши ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаракат қилган.
XS
SM
MD
LG