Линклар

logo-print
Мисрда ўтган йилнинг февралида президент Хусни Муборак ағдарилгач биринчи марта ўтказилган президентлик сайлови якунланди.

23-24 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида, расмий маълумотга кўра, сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқроқ қисми овоз берган. Кузатувчилар айрим қонунбузарликларга йўл қўйилганига қарамай, сайловлар тинч ўтганини билдирмоқда.

Сайловчилар овозларини санаш бир неча кун давом этади. Сайловда 12 сиёсатчи президентликка номзод сифатида иштирок этди.
XS
SM
MD
LG