Линклар

Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати Техрон ядровий дастури юзасидан музокараларни 18-19 июн куни Москвада давом эттиради.

Бағдодда Эрон ядровий дастури юзасидан ўтказилган музокаралар натижасида мана шундай қарор қабул қилинди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон томонлар муросага мойил эканликларни намойиш қилганларини, бироқ нуқтаи назарлардаги қарама-қаршиликлар сақланиб қолаётганини билдирди.

Эрон билан музокараларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг бешта доимий аъзоси ва Германия иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG