Линклар

Бундан 33 йил аввал 6 ёшли Этан Патцни ўлдирганликда гумонланиб Ню Йоркда қўлга олинган Педро Эрнандес ўз айбига иқрор бўлди.

Дастлабки суд жараёнида у 1979 йилнинг 25 майида Ню Йоркнинг Сохо туманида биринчи марта мустақил тарзда мактабга борган Этан Патцни бўғиб ўлдирганини айтди.

Этан Патцнинг бедарак кетгани АҚШда жуда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. 1983 йилда президент Роналд Рейган 25 майни бедарак йўқолган болалар миллий куни сифатида эълон қилган.
XS
SM
MD
LG