Линклар

Қирғизистон парламенти қирғиз ҳукумати томонидан Ўш қирғини ташкилотчиси сифатида айбланаётган ўзбек лидери Қодиржон Ботировга қарши ахборот кампанияси ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур қарорга мувофиқ Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз дипломатик ваколатхоналари орқали бошқа давлатларга Қодиржон Ботировни қораловчи маълумотларни тарқатиши шарт.

Қодиржон Ботиров айни пайтда учинчи давлатлардан биридан бошпана топган. У Қирғизистонда сиртдан судланиб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Қирғиз ҳукумати уни Ўш воқеаси айбдори деб билади. Бироқ Ўш воқеасини ўрганган халқаро комиссия Ботировнинг Ўш қирғини ташкилотчиси эканини тасдиқловчи далиллар йўқ эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG