Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:39

АҚШ жаҳондаги инсон ҳақлари вазиятига баҳо берди


АҚШ Давлат департаментининг инсон ҳақларига оид йиллик ҳисоботини Давлат котиби Ҳиллари Клинтон тақдим этди.
АҚШ Давлат департаментининг инсон ҳақларига оид йиллик ҳисоботини Давлат котиби Ҳиллари Клинтон тақдим этди.

“Араб баҳори” дея ном олган халқ исëнлари аксар Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида тошдек ўринлашган диктатураларга зарб етказди; аммо демократия ва эркинлик томон элтувчи йўлнинг хаотик ва баъзан зўравонликлар ичидан ўтиши кузатилмоқда.

Пайшанба куни АҚШ Давлат департаментининг дунëдаги инсон ҳақлари вазиятига оид янги йиллик ҳисоботини тақдим этган Давлат котиби Ҳиллари Клинтон шундай баëнот берди.

194 давлатда 2011 йил давомида кузатилган инсон ҳақлари вазияти тадқиқ этилган ҳисобот тақдимотида Клинтон хоним Мисрдаги жараëнларни мустабидликдан демократияга ўтиш жараëнинингн мураккаб эканига мисол ўлароқ келтирди.

“Ислоҳот тарафдорлари талаблари мамлакат ривожланиш йўлини демократия томон бурмоқда ва бугун мисрликлар тарихда илк бор ўз лидерлари ким бўлишини эркин тарзда белгиламоқдалар”¸ деди Мисрда чоршанба ва пайшанба кунлари ўтказилган президент сайловларига ишорат қилган АҚШ дипломатлари раҳбари.

- Биз дунëдаги эзилган халқларнинг овоз чиқаришига ëрдам беришга қаратилган уринишларни қўллаб келмоқдамиз. Биз бу одамларнинг ўз ҳаëтини ўзи белгилаши¸ ўз мамлакати келажагига ҳисса қўшиш йўлидаги интилишларини қўллаймиз¸ деди Давлат котиби Клинтон.

Айни пайтда¸ дунëнинг мустаҳкам диктатура исканжасида қолаëтган давлатлари ҳамон мавжудлиги тафсилотларда қайд этган ҳисобот тақдимотида¸ АҚШ томонидан инсон ҳақларини муттасил топтаб келаëтган давлатлар рўйхати яна бир бор тилга олинди.

- Бу ҳисобот инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилиб келаëтган давлатлардаги вазиятни далиллар билан тадқиқ этади. Улар орасида Эрон¸ Шимолий Корея¸ Туркманистон¸ Ўзбекистон¸ Сурия¸ Беларус¸ Хитой бор. Афсуски¸ АҚШ сиëсий манфаатлари учун муҳим бўлган Россия¸ Хитой ва Покистон каби давлатларда ҳам инсон ҳақлари соҳасида жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда¸ деди ҳисобот тақдимотида иштирок этган АҚШ Давлат котиби ëрдамчиси Майкл Познер.
XS
SM
MD
LG